locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Усмон Нурмагомедовнинг навбатдаги жангги тасдиқланди

PFL чемпиони 7 феврал куни Дубайда октагонга кўтарилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Усмон Нурмагомедовнинг навбатдаги жангги тасдиқланди
ФОТО: Getty Images

Американинг PFL промоушени 7 феврал куни Дубайда (БАА) ўтказиладиган жанг кечасини эълон қилди. Асосий баҳсда енгил вазн (70 кг гача) чемпиони, ҳали мағлубиятга учрамаган россиялик Усмон Нурмагомедов британлик Алфи Дэвисга қарши октагонга кўтарилади.

Алфи Дэвис — 33 ёшда. Британлик жангчи 2014 йилда профессионал ММАда дебют қилган, 2024 йилдан бери PFLда иштирок этади. Унинг сўнгги жангги август ойида бўлиб ўтган ва у россиялик Гаджи Рабадановни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, Гран-прий ғолиби бўлган.

Усмон Нурмагомедов — 27 ёшда. Россиялик жангчи 2017 йилда профессионал ММАда дебют қилган, 2024 йили PFLга қўшилган. Унинг сўнгги жангги октябр ойида ирландиялик Пол Хьюзга қарши реванш баҳси бўлган ва унда Усмон очколар ҳисобига кўра зафар қучган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг