Усмон Нурмагомедовнинг эҳтимолий рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
27 ёшли россиялик спортчи PFL чемпиони ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Енгил вазн тоифасида амалдаги PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов навбатдаги жангини британиялик Алфи Дэвисга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Ал Зулино хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу жанг 2026 йилнинг февраль ойида Дубайда бўлиб ўтадиган PFL турнири доирасида ташкил этилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Нурмагомедов профессионал MMA’да 20 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Алфи эса ҳозиргача 26 марта октагонга кўтарилиб, 20 ғалаба, 5 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
Насрулло Каримов
Журналист