Урганчда U-16 Ўзбекистон кубогига старт берилди
Чим устида хоккей бўйича ёшлар мусобақаси 11–16 август кунлари бўлиб ўтмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
11 август куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида чим устида хоккей бўйича 16 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди.
Мусобақада мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган ёш спортчилар иштирок этмоқда. Улар кубок учун кураш олиб бориб, ўз маҳоратларини намойиш этмоқдалар.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар орасида чим устида хоккейни оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни кашф этиш ва уларни келгусидаги республика ҳамда халқаро мусобақаларга тайёрлашдан иборат.
Беллашувларни Хоразм вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиязова кузатиб борди ва иштирокчиларга омад тилади.
Бакрадзе Иман
Редактор