locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Урганч шаҳрида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Урганч шаҳрида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Урганч шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида замонавий стритбол ва воркаут майдончасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Ташаббусли спорт” электрон платформаси орқали аҳолининг кўпчилик овози асосида танлаб олинган мазкур лойиҳа Спорт вазирлиги томонидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Янги спорт майдончаси маҳалла ёшлари, ўқувчилар ҳамда мактаб жамоаси учун катта туҳфа бўлиб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имконият яратади.

Очилиш маросимида Хоразм вилояти Спорт бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг