Универсиада–2025: Дзюдочиларимиз мусобақани бошлайди
Бугун, 23 июл куни Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида дзюдо мусобақалари старт олади. Беллашувлар соат 12:00 да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоасидан 4 нафар дзюдочи мусобақанинг биринчи кунида татамига чиқиб, медаллар учун курашни бошлайди. Талаба-спортчилар ўртасидаги бу нуфузли мусобақа улар учун халқаро тажриба жиҳатидан муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кун баҳсларида қатнашадиган дзюдочиларимиз:
• 48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Эрика Ортега (Эквадор) / Ришита Карелия (Ҳиндистон)
• 52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Букетнур Каранбулут (Туркия)
• 57 кг: Шукуржон Аминова — Тегшжаргал Тсогжаргал (Мўғулистон) / Нуса Перовник (Словения)
• 60 кг: Анваржон Иброҳимов — Браян Ривера (Эквадор) / Элио Беллан (Ливан)
Дзюдочиларимизга омад ва ғалаба тилаймиз!