locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Универсиада-2025. Дзюдо мусобақасининг Республика финал босқичи ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги "Универсиада-2025" мусобақасининг дзюдо баҳслари Республика финал босқичига мезбонлик қилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри олий таълим муассасаларидан сараланиб келган жами 274 нафар талаба-спортчилар иштирок этди. Ўғил болалар ва қизлар 7 тадан вазн тоифасида ғолиблик йўлида татамига чиқишди.

Мусобақа якунга кўра, Бухоро вилояти дзюдочилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мезбонлар Сурхондарё вилояти талабалари иккинчи ўринни банд этишган бўлса, кучли учликка Тошкент вилояти жамоаси якун ясаб берди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг