locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Универсиада–2025: 27 нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақаларда баҳс олиб боради

Ёзги Универсиаданинг еттинчи кунида ватандошларимиз 5 та спорт турида қатнашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Универсиада–2025: 27 нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақаларда баҳс олиб боради
Расм: Olympic.uz

Бугун, 23 июл куни Германиянинг Рейн-Рур минтақасидаги бир неча шаҳарларда Бутунжаҳон ёзги Универсиаданинг еттинчи кунги беллашувлари ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 27 нафар спортчи 5 та йўналишдаги мусобақаларда иштирок этади. Улар қуйидаги спорт турлари бўйича татами, трек, бассейн ва камондан отиш майдонига чиқишади:

23 июл, дастур:
• 12:00 — Сузиш (аёллар, 400 м, эркин усул, саралаш): Анастасия Зелинская
• 12:00 дан — Дзюдо (эркаклар, 60 кг, 1/8 финал): Анваржон Иброҳимов
• 12:00 дан — Дзюдо (аёллар, 52 кг, 1/16 финал): Сўғдиёна Рафгатова
• 12:00 дан — Дзюдо (аёллар, 48 кг, 1/8 финал): Лазиза Ҳайдарова
• 12:00 дан — Дзюдо (аёллар, 57 кг, 1/8 финал): Шукуржон Аминова
• 12:10 дан кейин — Камондан отиш (эркаклар, яккалик, саралаш): Ўткиржон Ҳошимов
• 13:00 — Таэквондо (эркаклар, жамоавий, 1/8 финал): Шоҳжаҳон Аҳмедов, Умиджон Туробов, Марат Мавлонов
• 13:00 дан — Енгил атлетика (аёллар, кўпкураш): Ўғилой Норбоева
• 13:25 дан кейин — Сузиш (аралаш эстафета, 4×100 м, саралаш): Элдорбек Усмонов, Михаил Клешко, Абдулазиз Абдумажидов, Искандар Садуллаев
• 13:30 — Таэквондо (аёллар, жамоавий, 1/8 финал): Лайло Зайниддинова, Зуҳра Тожиматова, Ирода Миртожиева
• 15:30 — Таэквондо (аралаш жамоавий, 1/8 финал): Нажмиддин Қосимхожиев, Шоҳжаҳон Каримбоев, Диёра Азизова, Мадина Мирабзалова
• 17:40 дан кейин — Камондан отиш (аёллар, яккалик, саралаш): Зиёдахон Абдусатторова, Жасмина Нурманова, Диана Фатиҳова
• 22:05 дан бошлаб — Камондан отиш (аёллар, жамоавий, саралаш): Зиёдахон Абдусатторова, Жасмина Нурманова, Диана Фатиҳова

Ўзбек спортчиларига омад тилаймиз!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг