Универсиада-2025: Қурбоновнинг бронза медали Ўзбекистонни еттинчи ўринга олиб чиқди
Делегациямиз 7 та медал билан Украина билан бирга рейтингда еттинчи поғонада
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
20 июл куни Германияда ўтаётган Ёзги Бутунжаҳон Универсиаданинг тўртинчи куни беллашувлари бўлиб ўтди. Кун якунларига кўра, таэквондочи Шамсиддин Қурбонов (–58 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, терма жамоамиз умумий ҳисобда 7 та медалга эга:
2 та олтин
3 та кумуш
2 та бронза
Қўлга киритилган ушбу натижалар орқали Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича рейтингда Украина билан тенглашиб, 7-ўринни эгаллаб турибди.

Бакрадзе Иман
Редактор