Универсиада-2025: 22 июл куни 15 нафар ўзбекистонлик спортчи медал учун кураш олиб боради
Бугун, 22 июл куни Германиянинг турли шаҳарларида Бутунжаҳон ёзги Универсиаданинг олтинчи кун беллашувлари ўтказилади. Унда юртимиз шарафини 15 нафар спортчи бешта йўналишда ҳимоя қилади.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг тўлиқ рўйхати ва старт вақти:
12:00
• Стол тенниси (1/32 финал)
• Шоҳрух Искандаров (эркаклар)
• Марҳабо Магдиева (аёллар)
• Таэквондо
• Шоҳжаҳон Аҳмедов (63 кг, 1/32 финал)
• Шоҳжаҳон Каримбоев (87 кг, 1/16 финал)
• Лайло Зайниддинова (53 кг, 1/16 финал)
• Камондан отиш (саралаш)
• Ўткиржон Ҳошимов
12:20
• Сузиш (50 м, эркин усул, саралаш)
• Михаил Клешко
• Элдорбек Усмонов
13:00
• Гимнастика (эркаклар, саралаш)
• Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ, таяниб сакраш)
• Равшан Комилжонов (эркин машқ, дастакли от)
18:00
• Камондан отиш (аёллар, саралаш)
• Зиёдахон Абдусатторова
• Жасмина Нурманова
• Диана Фатиҳова
22:00
• Сузиш (100 м баттерфляй, финал)
• Элдорбек Усмонов
22:05
• Камондан отиш (аёллар жамоавий, 1/12 босқич)
• Зиёдахон Абдусатторова
• Жасмина Нурманова
• Диана Фатиҳова
Ўзбекистон делегациясига омад ва янги медаллар тилаймиз!