Unifight Жаҳон Чемпионати – 2025 мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Мазкур йирик чемпионатда 17 та давлат вакиллари иштирок этиб, ўзаро маҳорат ва кучларини синовдан ўтказмоқдалар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида универсал жанг тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган Unifight Жаҳон чемпионати – 2025 мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур йирик чемпионатда 17 та давлат вакиллари иштирок этиб, ўзаро маҳорат ва кучларини синовдан ўтказмоқдалар. Уларнинг сафида Ўзбекистон спортчилари ҳам мусобақанинг илк кунлариданоқ юксак тайёргарлик ва маҳоратларини намоён этишмоқда.
Очилиш маросимида мусобақанинг расмий меҳмонлари, спорт ташкилотлари вакиллари ҳамда мутасаддилар иштирок этдилар. Тадбир давомида спортчилар иштирокидаги илк беллашувларда муваффақият қозонган ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист