locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳумоюн Тўхтамуродов Қозоғистонда жанг қилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳумоюн Тўхтамуродов Қозоғистонда жанг қилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди
Расм: gettyimages.com

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида ММА бўйича Nomad Fighting 13 турнири ўтказилмоқда. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнирнинг прелим кардида енгил вазн тоифасидаги таниқли ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов чиқиш қилди. Унга Россия вакили Дмитрий Яковлев рақиблик қилди.

3 раундлик жангнинг илк раундидаёқ ҳамюртимиз ўнг қўлда йўллаган кучли зарбаси орқали Яковлевни нокаутга учратди ва ўз ғалабасини расмийлаштирди. Мусобақанинг марказий жанги Қозоғистон вакили Васиф Аббасов ҳамда қирғизистонлик Самат Абдураҳманов ўртасида кечади.

Бу жанг орқали 26 ёшли Ҳумоюн Тўхтамуродов фаолиятидаги ўн учинчи ғалабасини нишонлади. Унинг ҳисобида 5 та мағлубият ҳам бор. Дмитрий Яковлевнинг рекорди эса энди 5-9-0 кўринишида. У 2023 йилда бошқа бир спортчимиз — Амирхон Алихўжаевга ҳам мағлуб бўлганди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг