locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умида Омонова Жаҳон кубогидаги юришини 1/8 финалда якунлади

Хитойлик Лей Тинжега қарши баҳсда мағлуб бўлган ҳамюртимиз мусобақани муваффақиятли натижа билан якунлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Умида Омонова Жаҳон кубогидаги юришини 1/8 финалда якунлади
Расм: Gazeta.uz

Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасида FIDE Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова 1/8 финалда хитойлик Лей Тинжега қарши иккинчи партияни ўтказди. Ушбу беллашув дуранг билан якунланди, аммо биринчи партиядаги мағлубият туфайли ҳисоб 1,5 : 0,5 кўринишида рақиб фойдасига ҳал бўлди.

Шу tariқа, Умида Омонова мусобақадаги иштирокини тўхтатди. Шунга қарамасдан, у паст рейтингга эга бўлса-да, 1/8 финалгача етиб келиб, яхши натижа қайд этди.

Бундан ташқари, ҳамюртимиз ушбу муваффақиятли иштирок орқали 9500 АҚШ доллари мукофот пулига сазовор бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг