Умида Омонова Жаҳон кубогидаги оғир баҳсда кучли ирода намоён этди
Қозоғистонлик Элназ Калиахметга қарши дербида ҳамюртимиз имкониятни қўлдан бой бермади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтаётган аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги қизғин паллага кирди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган уч нафар шахматчидан ҳозирча фақат Умида Омонова курашни давом эттирмоқда.
Дастлабки босқичларда кучли рақибаларни мағлуб этган Умида учинчи босқичда қозоғистонлик Элназ Калиахметга қарши дона сурмоқда. Элназ бу босқичгача Грузиянинг машҳур шахматчиси Нино Бациашвилини 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этганди.
Марказий Осиё дербиси сифатида баҳоланаётган тўқнашувнинг илк партиясида Умида қора доналарда ҳаракат қилди. Ўйин давомида Элназ катта устунликка эга бўлганига қарамай, юртдошимиз босимни ошириб, рақибани хатога йўл қўйишга мажбур қилди ва учрашув дуранг билан якунланди.
Бакрадзе Иман
Редактор