locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умида Омонова Жаҳон кубоги 3-босқичининг энг яхши шахматчиси деб эътироф этилди

Ўзбекистонлик шахматчи тўртинчи босқичга чиқди ва ташкилотчилар томонидан алоҳида эътирофга сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Умида Омонова Жаҳон кубоги 3-босқичининг энг яхши шахматчиси деб эътироф этилди
Расм: Olamsport.uz

Айни пайтда Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан уч нафар шахматчи иштирок этди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Афруза Ҳамдамова иккинчи босқичда кучли рақибаларга қарши тай-брекда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Истеъдодли шахматчимиз Умида Омонова эса бирин-кетин рақибаларини мағлуб этиб, Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичига йўл олди.

Қувонарлиси, ташкилотчилар томонидан Умида учинчи босқичнинг энг яхши шахматчиси сифатида эътироф этилди. У Марказий Осиё дербисида қозоғистонлик Элназ Калиахметни тай-брексиз, 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этганди.

Эртага, 16 июл куни Умида Омонова навбатдаги босқичда Хитой гроссмейстери Лэй Тинцзега қарши беллашади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг