Умида Омонова аёллар ўртасидаги халқаро гроссмейстер (WGM) унвонига сазовор бўлди
Ўзбек шахматида хушхабарлар давом этади!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Терма жамоамизнинг иқтидорли ва меҳнаткаш аъзоси — Умида Омонова эндиликда расман аёллар ўртасидаги халқаро гроссмейстер (WGM) унвонига сазовор бўлди!
Умида WGM унвони учун зарур бўлган нормани аввалроқ муваффақиятли бажарган, шунингдек, рейтинги 2300+ даражага етказгани боис, бу унвон аллақачон 2025-йил ноябрь ойида Линаресдаги FIDE Women’s World Team Championship 2025 мусобақаси вақтида берилгани аниқ бўлган эди. Эндиликда эса бу хабар FIDE томонидан расман тасдиқланди.
Умидага ушбу ютуқ билан чин дилдан табрик айтамиз! Келажакда янада ёрқин ғалабалар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор