Умар Нурмагомедов UFC’га Рамазон ойидан олдин қайтиши мумкин
UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги жангчиси Умар Нурмагомедов навбатдаги жангини Рамазон ойидан олдин ўтказиши мумкин. Бу ҳақда унинг акаси, PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов Камил Ҳаджиевга берган интервьюсида маълум қилди.
Манбага кўра, Умар зарур тиббий текширувлардан ўтган ва унинг соғлиғида жиддий муаммо аниқланмаган. Усмон Нурмагомедовнинг айтишича, укасининг ҳозирги ҳолати октагонга қайтиш имконини беради ва у Рамазондан олдин исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёр бўлиши мумкин.
Умар сўнгги бор 29-август куни Шанхайда бўлиб ўтган UFC Fight Night турнирида Сонг Ядонгга қарши октагонга чиққан. Жанг иккинчи раунднинг 1:48 дақиқасида якунланган ва хитойлик спортчи нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Маълумот учун, 30 ёшли Умар Нурмагомедовнинг профессионал MMA’даги рекорди ҳозирда 20 та ғалаба ва 2 та мағлубиятни ташкил этади. У UFC рейтингида енгил вазн тоифасининг юқори поғоналаридан бирида қолмоқда ва фаолияти давомида 7 та жангни сабмишен, 2 тасини эса нокаут орқали якунлаган.