locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умар Нурмагомедов RAF’да Юрайа Фейберга қарши курашади

Россиялик спортчи 14 ноябрь куни Абу-Дабида гиламга чиқади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UFC’нинг енгил вазн тоифаси вакили Умар Нурмагомедов Real American Freestyle (RAF) промоушенидаги дебютини ўтказади. MMA Fighting маълумотига кўра, россиялик спортчи 14 ноябрь куни Абу-Дабида UFC афсонаси Юрайа Фейберга қарши эркин кураш баҳсида гиламга чиқади.

Баҳс Абу-Дабидаги “Etihad Arena”да ташкил этиладиган RAF турнири доирасида бўлиб ўтади. Промоушен вакиллари Нурмагомедов билан шартнома имзоланганини ва унинг илк рақиби айнан 47 ёшли Фейбер бўлишини тасдиқлаган.

Фейбер учун бу RAF’даги учинчи чиқиш бўлади. Америкалик спортчи аввалги икки баҳсида Генри Сехудо ва Арман Сарукян билан куч синашган ва ҳар икки учрашувда техник устунлик билан мағлуб бўлган. Шу тариқа, Фейбер ҳам ташкилотдаги илк ғалабасини қўлга киритишга уринади.

Маълумот учун, RAF Abu Dhabi турнирининг асосий баҳсида Колби Ковингтон ва Хамзат Чимаев ўзаро курашади. Ковингтон круизер вазн тоифасидаги RAF камарини ҳимоя қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг