Улжон Амриева жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистонлик биринчи кўзи ожиз пара дзюдочига айланди!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Остона шаҳри мезбонлик қилаётган пара дзюдо бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар! Бундан бироз аввал аёллар ўртасида J1 классда (кўзи ожизлар) -64 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Улжон Амриева финал баҳсини якунлади. Ахамияти шундаки, истеъдодли спортчимиз олтин медал учун кечган курашда бразилиялик Силва Лариссага қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.
Таъкидлаш лозимки, Улжон Амриева ушбу ғалабаси орқали жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистонлик биринчи кўзи ожиз пара дзюдочига айланди!
Улжон Амриевага мазкур тарихий ғалаба билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси оиласи номидан самимий муборакбод этиб, келажакдаги фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор