Улуғбек Янгибоев: \"Жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган\"
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Хабарингиз бор, 18 — 22-июн кунлари Жиззах шаҳрида олий лига йўлланмаси учун ўтиш турнири ташкиллаштирилади.
Мазкур мусобақа олдидан иштирокчилардан бири бўлган Қорақалпоғистоннинг “Пантера” клуби бош мураббийи Улуғбек Янгибоев билан боғланиб, фикрлари билан қизиқдик.
"Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган ўтиш турнирига жамоам жуда яхши тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси режадагидек кетмоқда.
Жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Буни уддалай олишимизга ишонамиз.
Рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин биз ўз ўйинимизга таянган ҳолда учрашувларга тайёргарлик кўряпмиз ҳамда ижобий натижага эришишни ният қилганмиз. Чиройли футбол намоиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ким кучлироқ бўлса, ғалаба ўша жамоага насиб қилади".