Улан-Батор Гранд Слэм: Ўзбекистонлик дзюдочилар рақиблари билан танишди
Бугун, 25 июл куни Улан-Баторда мавсумнинг энг нуфузли дзюдо мусобақаларидан бири — Ulaanbaatar Grand Slam старт олади.
Бу турнирда 28 давлатдан 236 нафар дзюдочи (142 эркак ва 94 аёл) тўрт континентни намоянда қилиб иштирок этади. Мусобақанинг жами мукофот жамғармаси 154 000 еврога тенг. Бироқ иштирокчилар учун асосий мақсад — Олимпия ўйинларига йўл очадиган рейтинг очколарини қўлга киритиш.
Кеча бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи рақиблари билан танишишди. Жами 12 нафар дзюдочимиз татамига чиқишга тайёр.
Қизлар:
-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Мишил Алтаншагаи (Мўғулистон)
-52 кг: Фотимахон Турсунбоева — Глафира Борисова (IJF)
-52 кг: Мухайё Аҳматова — Толғанай Абеуова (Қозоғистон)
-57 кг: Нилуфар Ерманбетова — Чжоу Цзя (Хитой)
Ўғиллар:
-60 кг: Достон Рузиев — Ричард Вергнес (Франция)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев — Билет Эрденетсогт (Мўғулистон)
-66 кг: Артём Штурбабин — Бауыржан Нарбаев (Қозоғистон)
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев — Мате Беруашвили (Грузия) / Лин Гаохуэй (Хитой)
-81 кг: Муроджон Йўлдошев — Абдул-Керим Тасуев (IJF) / Алмазжон уулу Тегин (Қирғизистон)
-81 кг: Амирбек Аминов — Коте Капанадзе (Грузия)
-90 кг: Умар Бозоров — Дагвадорж Церендулам (Мўғулистон) / Ли Нам Хун (Корея)
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев — Мансур Раҳмон (Тожикистон) / Хангарид Гантулга (Мўғулистон)