locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Украина дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади — яна ўша уруш сабаб

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Украина дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади — яна ўша уруш сабаб
Расм: gettyimages.com

13 июн куни Венгрияда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги Жаҳон чемпионати бошланади. Бир неча кун қолганда эса Украина терма жамоаси мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлди.

Украина дзюдо федерацияси расмий баёнотига кўра, бундай қарорга келинишига Беларус спортчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақада қатнашишга рухсат берилгани асосий сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, Жаҳон чемпионатида Беларус шарафини икки нафар дзюдочи — Александр Сидорик ва Егор Воропаев (ҳар иккаласи ҳам -90 кг вазн тоифасида) ҳимоя қилади.

Шундай қилиб, Украина федерацияси Россия ва Беларус спортчиларига нисбатан халқаро санкциялар тўлиқ қўлланмаётганини яна бир бор танқид қилди ва мусобақани бой беришга қарор қилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг