locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қуйи Чирчиқда замонавий универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Янги иншоотнинг очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент вилоятида замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Гул” маҳалласида универсал спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги иншоотнинг очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда маҳалла фахрийлари, спорт мактаби раҳбарияти, ёшлар, жамоат фаоллари ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этиб, ушбу спорт майдончасининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Сўзга чиққанлар мазкур иншоот ёшлар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Очилиш маросими давомида ёшларга майдончадан унумли фойдаланиш, уни асраб-авайлаш, жамоавий спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш ҳамда соғломлаштирувчи машғулотларда фаол қатнашиш бўйича тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг