locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уйчи тумани спортчилари Жаҳон чемпионатида муносиб натижаларни қайд этдилар

Уйчи тумани спортчилари халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, белбоғли кураш бўйича нуфузли мусобақаларда юқори натижаларни қайд этмоқдалар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уйчи тумани спортчилари Жаҳон чемпионатида муносиб натижаларни қайд этдилар
photo: Kurash Uzbekistan

Уйчи тумани спортчилари Жаҳон чемпионатида муносиб натижаларни қайд этдилар

Уйчи тумани спортчилари халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, белбоғли кураш бўйича нуфузли мусобақаларда юқори натижаларни қайд этмоқдалар.

2026 йил 27–30 август кунлари Қирғизистон Республикасида эркаклар ва аёллар ўртасида белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган Уйчи тумани спортчилари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритдилар.

1-ўрин. Олтин медаль соҳиблари:
Обидхон Ибрагимов — 57 кг;
Абдулаҳад Носиров — 62 кг;
Сардорбек Содиқжонов — 82 кг.

2-ўрин. Кумуш медаль соҳиблари:
Ҳасанбой Ирайимов — 57 кг;
Асадбек Маматалиев — 62 кг;
Ирода Қосимова — 66 кг.

3-ўрин. Бронза медаль соҳиблари:
Зебохон Носирова — 76 кг;
Муроджон Ҳамидов — 75 кг;
Азимжон Юлдашев — +100 кг.

Шунингдек, 31 август–6 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасида ўтказилган Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида Уйчи тумани спортчиси Жамолиддин Неъматуллаев 60 кг вазн тоифасида 2-ўринни эгаллади.

Ёшлар ўртасида ҳам муносиб натижалар қайд этилди. Жорий йилнинг 9–11 июнь кунлари Фарғона шаҳрида 2009–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда Уйчи тумани спортчилари қуйидаги натижаларни қайд этдилар:

1-ўрин. Темурбек Неъматуллаев — 1-ўрин, 55 кг;
2-ўрин. Илёсхон Абдулходиев — 2-ўрин, +95 кг;
3-ўрин. Мафтуна Рустамова — 3-ўрин, 63 кг;
3-ўрин. Исохон Муҳаммадалиев — 3-ўрин, 45 кг;
3-ўрин. Ҳасанбой Раҳимжонов — 3-ўрин, 50 кг.

Ушбу натижалар Уйчи туманида спортга, айниқса, белбоғли курашга бўлган эътибор ва ёш спортчилар учун яратилаётган имкониятлар ўз самарасини бераётганини кўрсатади.

Бугун "Ёшлар куни"да ғолиб ва совриндор спортчилар туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирландилар.

Спортчи ёшларимиз, уларнинг устоз-мураббийларини ушбу юксак натижалар билан муборакбод этамиз! Уларнинг халқаро майдонлардаги ютуқлари ёш авлод учун муносиб намуна бўлиб хизмат қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг