locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC. Пётр Ян Мераб Двалишвилидан камарни тортиб олди

Жанг тўлиқ давом этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UFC. Пётр Ян Мераб Двалишвилидан камарни тортиб олди
ФОТО: Getty images

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида йилнинг сўнгги рақамли турнири – UFC 323 якунланди.

Турнирнинг марказий жангида энг енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили Пётр Янга қарши октагонга кўтарилди.

Тўлиқ давом этган 5 раундлик чемпионлик жангида Ян очколар эвазига ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Пётр Ян дивизионда Мерабнинг узоқ давом этган гегемонлигига нуқта қўйган ҳолда янги чемпионга айланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг асосий кардидан ўрин олган илк жангда ўзбекистонлик жангчи Богдан Гусков промоушннинг собиқ чемпиони Полша вакили Ян Блахович билан дуранг қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг