UFC. Нассурдин Имавов бразилиялик Кайо Боррални мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
Парижда (Франция) ММА бўйича UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди.
Мусобақанинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган франциялик Нассурдин Имавов 7-поғонадаги бразилиялик спортчи Кайо Борраьл билан тўқнаш келди.
5 раундлик асосий жанг тўлиқ давом этди. Ҳакамларнинг якдил қарори билан баҳсда Имавов ғолиб деб топилди.
Бу Нассурдин учун кетма-кет бешинчи ғалабага айланди. Борральо эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист