locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC чемпиони ва самбо бўйича жаҳон чемпиони Ислам Махачев расман «Самбонинг жаҳондаги элчиси» унвонини олди

Маросим 18 февраль куни «Лужники»даги Халқаро самбо марказида бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UFC чемпиони ва самбо бўйича жаҳон чемпиони Ислам Махачев расман «Самбонинг жаҳондаги элчиси» унвонини олди
photo: sambo Uzbekistan

UFC чемпиони ва самбо бўйича жаҳон чемпиони Ислам Махачев расман «Самбонинг жаҳондаги элчиси» унвонини олди — ва бу ҳақда фикрларини билдирди:

«Мен аллақачон анча вақтдан бери самбонинг норасмий элчисиман. Биз Фёдор Емельяненко ва Хабиб [Нурмагомедов] билан бирга ушбу спорт турини намоён қилиб келяпмиз ва кўпчилик айнан биз сабаб самбо билан шуғуллана бошлади. Ҳозир дунёда самбо бўйича жуда кўп миллий федерациялар бор. Биз одамларга бу яккакураш нима эканини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. ММАдаги техникамнинг катта қисми — самбодан олинган усуллар. Ростини айтсам, мен дунёдаги энг яхши ММА жангчилари — самбочилар деб айтган бўлардим. У ерда ҳаммаси бор — худди ўша зарбалар, баъзи жиҳатларда эса самбо ҳатто қаттиқроқ ҳам».

Маросим 18 февраль куни «Лужники»даги Халқаро самбо марказида бўлиб ўтди. У ерда FIAS президенти Василий Шестаков Исламга федерация логотипи туширилган ёзилган сасбо курткаси топширди. Ташриф давомида Махачев самбо музейига ҳам борди ва Самбо марказининг имкониятлари билан танишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг