locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC. Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйни мағлуб этиб, BMF камари соҳибига айланди

Беш раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лас-Вегасдаги муҳташам «T-Mobile» аренасида 7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган UFC 326 турнирининг марказий жангида кутилмаган натижа қайд этилди. Унда енгил вазн тоифасининг икки юлдузи — Макс Холлоуэй ҳамда Чарльз Оливейра ўзаро тўқнаш келишди.

Тўлиқ беш раунд давом этган муросасиз жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан (50-45, 50-45, 50-45) бразилиялик спортчи фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, Чарльз Оливейра рамзий BMF камари соҳибига айланди.

Мазкур ғалабадан сўнг, Оливейранинг ҳисобидаги ғалабалар сони 37 тага етди (11 мағлубият, 1 та жанг натижасиз якунланган). Макс Холлоуэйнинг ММАдаги кўрсаткичлари эса 27 та ғалаба ва 9 та мағлубият кўринишига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчилар илк бор 2015 йилнинг август ойида ўзаро рўбарў келишган эди. Ўшанда бразилиялик жангчи қизилўнгачидан олган жароҳати сабаб бахсни давом эттира олмаган ва Макс Холлоуэй биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг