locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC. Аспиналл ва Ган ўртасидаги жанг ўтказилмаган деб топилади

Жангда кутилмаган ҳолат рўй берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UFC. Аспиналл ва Ган ўртасидаги жанг ўтказилмаган деб топилади
ФОТО: Getty images

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги Etihad Arena мажмуаси MMA бўйича UFC 321 турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг асосий беллашуви оғир вазн тоифасининг англиялик чемпиони Том Аспиналл ҳамда франциялик биринчи рақамли даъвогар Сирил Ган ўртасида ташкил этилди.

Кутилмаганда баҳс биринчи раундда ниҳоясига етди. Ган Аспиналлнинг кўзига бармоқлари билан зарба бериб юборгани оқибатида Том қарийб беш дақиқага яқин вақт ичида ҳам ўзига кела олмади. Бу ҳолатда жанг бекор қилиниб, ўтказилмаган (Но contest) деб эълон қилинди.

Натижада чемпионлик камари эса Аспиналлда қоладиган бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг