locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қудратбек Салимжонов Осиё чемпионатида мутлақ чемпион бўлди

Ўзбекистон оғир атлетикаси янги зафарларни қайд этмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қудратбек Салимжонов Осиё чемпионатида мутлақ чемпион бўлди
Расм: Olympic.uz

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати қизғин тарзда давом этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси аъзоси Қудратбек Салимжонов мусобақада ажойиб натижа қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда — 169 кг, силтаб кўтаришда — 191 кг, икки кураш натижаси бўйича эса 360 кг кўтариб, барча машқларда зафар қучди.

Маълумот учун, Қудратбек жорий йил Лимада (Перу) ўтган жаҳон чемпионатида даст кўтариш машқида 167 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритган эди. Бу галги Осиё чемпионатида эса у ўз шахсий натижасини яхшилаб, халқаро ареналардаги тажрибасини яна бир бор намойиш этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг