locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Учкўприк туманида спорт мактаби биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги спорт мактаби капиталь таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Мазкур лойиҳа Ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми доирасида аҳолининг овози билан ғолиб чиққан бўлиб, унга 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Таъмирланган спорт мактабининг очилиш маросимида туман ҳокими Қудрат Эркабоев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жаҳонгир Марипов, кенг жамоатчилик вакиллари, спортчилар ва мураббийлар қатнашдилар.

Маросимда туман ҳокими мактаб жамоасига рамзий калитни топширди. Шунингдек, қатнашчилар спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Тадбирда Қудрат Эркабоевнинг спорт соҳасига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланиб, унга Ўзбекистон спорт вазирлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг