locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Катта дзюдо байрами иштирокчилари Термизда қарши олинмоқда

Маълумот учун, барча ҳудудларидан келадиган дзюдочилар 4 та вазн (-66, -73, -90, +90 кг) тоифасида ғолиблик учун татамига чиқадилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Участников большого дзюдо-праздника встречают в Термезе
photo: Dzyudo Uzbekistan

Хабар берганимиздек, полвонлар юрти Сурхондарёда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мусобақа бўлиб ўтади.

Эрта тонгда иштирокчиларнинг бир гуруҳи Термиз халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Меҳмонлар орасида Олимпия ўйинлари совриндорлари Давлат Бобонов, Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев, халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори Шаҳрам Аҳадов сингари таниқли дзюдочиларимизни кўриш мумкин.

Маълумот учун, барча ҳудудларидан келадиган дзюдочилар 4 та вазн (-66, -73, -90, +90 кг) тоифасида ғолиблик учун татамига чиқадилар. Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган турнирнинг бу йилги мутлақ вазн (+90 кг) тоифасидаги ғолиби бош соврин - "Cobalt" автомобили эгасига айланади.

Барча мухлисларни 8 май куни Жарқўрғон тумани "Нурли диёр" маҳалласда бўлиб ўтадиган катта дзюдо байрамига таклиф этамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг