Уч нафар дзюдочимиз “Russian Judo Tour”да совриндор бўлди
Красноярскдаги нуфузли мусобақада Эрназар Сарсенбаев чемпионликни қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Россиянинг Красноярск шаҳрида анъанавий “Russian Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтди. Иван Яригин номидаги спорт саройида ташкил этилган нуфузли беллашувларда мезбонлар билан бирга ўндан ортиқ давлат спортчилари турли вазн тоифаларида куч синашди.
Ўзбекистон шарафини 5 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилди. Улардан уч нафари шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. -100 кг вазн тоифасида қатнашган Эрназар Сарсенбаев финалда россиялик Асан Аугалиевни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.
Шунингдек, Севинч Исоқова (-63 кг) кумуш медал соҳиби бўлса, Камолиддин Бахтиёров (-60 кг) бронза медали билан мусобақани якунлади.
Бакрадзе Иман
Редактор