U19 Осиё чемпионати: Ўзбекистон қизлари учинчи ғалабани қайд этди
Терма жамоамиз Хитой Тайпейини драматик ўйинда мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Тошкентдаги “Алпомиш” муз саройида гандбол бўйича U19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейига қарши учрашувда кескин кураш олиб борди ва 29:27 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа ҳамюртимиз қизларига гуруҳда кетма-кет учинчи ғалабасини тақдим этди.
Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги асосий рақиби — Хитойга қарши майдонга тушади. Беллашув бугун соат 18:00да старт олади.
3-тур натижалари:
• Қирғиз Республикаси – Қозоғистон 22:58
• Ҳиндистон – Гонконг 39:25
• Эрон – Корея Республикаси 19:39
• Хитой Тайпейи – Ўзбекистон 27:29
Бакрадзе Иман
Редактор