U-20 Жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон таркиблари эълон қилинди
17–24 август кунлари Болгариянинг Самоков шаҳри спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
UWW матбуот хизмати мусобақада қатнашадиган терма жамоалар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон номидан қатнашадиган спортчилар қуйидагича:
Эркин кураш:
• 61 кг — Абдуллоҳ Ҳабибуллаев
• 65 кг — Санжарбек Рустамбеков
• 74 кг — Умархон Мўйдинов
• 92 кг — Шерзод Поёнов
Юнон-рум кураши:
• 55 кг — Жонпўлат Тўлқинбоев
• 60 кг — Хуршидбек Нормуҳаммадов
• 63 кг — Айтжан Халмаханов
• 67 кг — Фаёзбек Эшмирзаев
• 72 кг — Аҳмад Қодиров
• 77 кг — Амиршоҳ Ваҳобов
• 82 кг — Азимжон Соатуллаев
• 97 кг — Амирхон Бердиқулов
Аёллар кураши:
• 50 кг — Нилуфар Нурмуҳаммадова
• 57 кг — Сандугаш Женбаева
• 62 кг — Нигина Собирова
• 65 кг — Муҳайё Нарзиллоева
• 76 кг — Севинчой Полвонова
Ўзбекистон терма жамоасига муваффақият тилаймиз!