locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-20 жаҳон чемпионати: Шерзод Поёнов финалда, Санжарбек Рустамбеков бронза учун курашади

Самоковдаги беллашувларда ўзбекистонлик икки йигит медал учун имконият сақлаб қолди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-20 жаҳон чемпионати: Шерзод Поёнов финалда, Санжарбек Рустамбеков бронза учун курашади
Расм: Telegram

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Эркин курашнинг иккинчи кунги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки спортчи медаллар йўлида гиламга чиқди.

92 кг вазн тоифасидаги икки карра Осиё чемпиони Шерзод Поёнов финалга йўл олди. У илк даврада грециялик Григориос Саридисни 12:1, 1/8 финалда япониялик Сорато Каназавани 16:6, чорак финалда канадалик Сингҳ Гревални 10:3 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса россиялик Гаджимурад Гаджибатиров устидан 4:1 (туше) ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун Поёнов жаҳон чемпионилик учун қозоғистонлик Камил Куруглиев билан тўқнаш келади. Қизиғи, бу икки курашчи ўтган йилги Осиё чемпионати финалида ҳам учрашган ва ўшанда ўзбекистонлик спортчи 4:2 ҳисобида зафар қучганди. Финал беллашувлари соат 20:00да старт олади.

65 кг вазн тоифасидаги Санжарбек Рустамбеков эса бронза медали учун имконият сақлаб қолди. У кеча чорак финалда япониялик Рейжи Учидага ютқазиб қўйганди. Рақиби финалга чиққанидан сўнг, Рустамбековга тасалли баҳси орқали бронза учун курашиш имконияти яратилди. Бугун у арманистонлик Арман Мусикян билан гиламга чиқади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг