U-17 жаҳон чемпионати: эркин курашчиларимиз сўнгги кунда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди
Миржалол Мукаммалов бронза, Улуғбек Рашидов эса кумуш медал соҳиби бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Грециянинг Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Сўнгги кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки медалга эга чиқишди.
45 кг вазн тоифасида Миржалол Мукаммалов бронза медали учун кечган баҳсда қирғизистонлик Арнур Нурсаидовни мағлуб этди. 51 кг вазнда эса Улуғбек Рашидов ҳал қилувчи финалда америкалик Самуэль Рейес Санчесга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.
Шу тариқа, эркин курашчиларимиз U-17 жаҳон чемпионатини 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.
Бакрадзе Иман
Редактор