locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Гандинагарда қитъа баҳслари бошланди: Ўзбекистон делегацияси мусобақага тайёр

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Гандинагар шаҳрига етиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тяжёлая атлетика. В Гандинагаре стартовали континентальные баталии: делегация Узбекистана готова к соревнованиям
photo: og'ir atletika

Оғир атлетика бўйича Гандинагарда қитъа баҳслари бошланди: Ўзбекистон делегацияси мусобақага тайёр.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Гандинагар шаҳрига етиб борди. Бугундан старт олган қитъанинг энг нуфузли мусобақаларидан бири Осиёнинг энг кучли атлетларини бир майдонга жамлади.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар орасида тажрибали атлетимиз Адҳамжон Эргашев ҳам бор. Делегациямизнинг дастлабки чиқишларини айнан Эргашев бошлаб беради. Ҳамюртимиз 13-май куни платформaга кўтарилади.

Осиё чемпионати ҳар йили юқори рақобат ва муросасиз баҳслари билан ажралиб туради. Ушбу нуфузли мусобақада қитъанинг энг кучли атлетлари медаллар ҳамда юқори натижалар учун кураш олиб боради.

Ишонамизки, Ўзбекистон терма жамоаси бу галги Осиё чемпионатида ҳам ўз маҳорати ва салоҳиятини намойиш этиб, мухлисларимизни муносиб натижалар билан қувонтирaди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг