Туябоғизда пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди
Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари медал ҳамда махсус дипломлар билан тақдирланишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Туябўғиз сув омборида пара академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жорий йилги мамлакат кубоги ниҳоясига етди.
Узбекистан Rowing&Canoe федерацияси билан ҳамкорликда олимпиявий йўналиш билан бир қаторда ўтказилган мазкур мусобақада турли вилоятлардан жами 100 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди. Беллашувларда умумжамоа ҳисобида Сирдарё вилояти атлетлари энг яхши натижани қайд этишди. Тошкент шаҳри вакиллари иккинчи бўлган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси спортчилари мусобақада медаллар жамғариш бўйича учинчи бўлди.
Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари медал ҳамда махсус дипломлар билан тақдирланишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист