locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Турсуной Жабборова Осиё чемпионати совриндори бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Турсуной Жабборова Осиё чемпионати совриндори бўлди
ФОТО: Olympic.uz

Хитойнинг Jiangshan шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Бироз аввал аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Турсуной Жабборова даст кўтаришда 108 кг натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди.

Афсуски, Жабборовага силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда бироз омад етмади ва у якунда саккизинчи поғонадан жой олди.

Шунингдек, ушбу вазнда қатнашган яна бир вакиламиз Нигора Сувонова олтинчи натижани қайд этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг