Турон йўлбарслари ҳарбий-спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Самарқанд вилоятидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари тизимига кирувчи Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларнинг “Ватан таянчи” отряди ўқувчилари ўртасида “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Мусобақада 19 та жамоа 7 та шарт бўйича ўзаро беллашди.
Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндор жамоалар:
1-ўрин — Ургут тумани ихтисослаштирилган мактабининг “Турон арслонлари” жамоаси
2-ўрин — Пастдарғом тумани 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати “Кўк бўри” жамоаси
3-ўрин — Пастдарғом тумани ихтисослаштирилган мактабининг “Пастдарғом йўлбарслари” жамоаси
Ғолиб ва совриндор жамоалар фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Беллашувда 1-ўринни қўлга киритган жамоа танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.