locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия Олимпия қўмитасига янги президент сайланди. У собиқ волейболчи

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Туркия Олимпия қўмитасига янги президент сайланди. У собиқ волейболчи
PHOTO: Google

Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилган ассамблея йиғилишида Туркия Олимпия қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Туркия волеболининг ёрқин вакили Ахмет Гулем Олимпия қўмитасининг янги президенти сифатида иш бошлайди.

Ахмет Гулем 158 та халқаро мусобақада Туркия волейбол терма жамоаси сафида мамлакати шарафини ҳимоя қилган. 22 йиллик профессионал фаолияти давомида Туркиянинг энг кучли жамоалари “Galatasaray” ва “Arçelik” клубларида жамоа сардори бўлган.

2001 йили спортчилик фаолиятини якунлаган Гулем Туркияда спорт маркетингига ихтисослашган “Sportsnet” коммуникация агентлигига асос слоган. Шунингдек у узоқ йиллар Туркия волейбол федерацияси президенти вазифасини бажарган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг