locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия. Камончиларимиз турнир олдидан машғулот ўтказди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Авал хабар берганимиздек, эртага Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича Европа Гран-при мусобақасига старт берилади. Бунда 24 та давлатнинг 145 нафар кучли спортчилари иштирок этади.

Мазкур турнирда иштирок этиш учун Ўзбекистон камондан отиш федерацияси миллий терма жамоаси аъзолари ҳам Анталия шаҳрига етиб боришган.

Бугун мураббийлар раҳбарлиги остида спортчиларимиз билан эртанги мусобақадан олдинги тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.

Эртага бўлиб ўтадиган мусобақалар бўйича сайтимиз орқали маълумотларга эга бўласиз. Бўлажак баҳсларда камончиларимизга омад ва муваффаққиятлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг