Туркий давлатларнинг ёшлар ва спорт йўналишидаги вазирлари Тошкентда жам бўлишди
Спорт вакилари ушбу йиғилишда иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт йўналишларига масъул вазирларининг IX йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикасининг ушбу йўналишдаги вазирлари, Венгриянинг Ўзбекистондаги консули, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари иштирок этишди.
Расмийлар ўз нутқларида соҳадаги ривожланиш йўлида мазкур йиғилишнинг аҳамияти, йирик мусобақаларга тайёргарлик олдидан терма жамоалар иштирокида қўшма йиғинлар ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист