locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Царукян Махачев ва Гарри ўртасидаги бўлажак жанг ғолибини айтди

Мусобақа 16 август куни бўлиб ўтади, уларнинг жанги эса оқшомнинг асосий воқеаси бўлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Царукян Махачев ва Гарри ўртасидаги бўлажак жанг ғолибини айтди
ФОТО: Getty images

Арманистонлик спортчи Арман Царукян ярим ўрта вазндаги амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев ва 77 кг гача вазн тоифасида UFC рейтингида биринчи ўринда бораётган ирландиялик Иан Гарри ўртасида бўлажак жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мусобақа 16 август куни бўлиб ўтади, уларнинг жанги эса оқшомнинг асосий воқеаси бўлади.

«Гаррининг Исламга кучи етмайди. Ианнинг зарба бериш техникаси яхши. Менимча, Гарри узоқ масофада ажойиб ишлайди. У Ислам учун [стойкада] муаммолар яратиши мумкин. Аммо Махачевнинг рақибларни партерга ўтказишда тайминги яхши. Катта эҳтимол билан Ислам Гаррини учинчи ёки тўртинчи раундда муддатидан олдин мағлуб этади», — деди Царукян стрим вақтида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг