Тўрт ўзбекистонлик спортчи жаҳон рейтингининг кучли юзталигида
Сафина Садуллаева ва Шарифа Давронова Осиёда биринчи рақамли атлет сифатида қайд этилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Жаҳон енгил атлетика федерацияси атлетларнинг янгилangan халқаро рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондан тўрт нафар аёл спортчи дунёдаги энг кучли 100 атлет қаторига кирди.
Баландликка сакрашда Сафина Садуллаева 1264 очко билан жаҳон рейтингида 12-ўринни эгаллади. У Осиё ва Марказий Осиёда мутлақ етакчи ҳисобланади. Барнохон Сайфуллаева эса 1131 очко билан дунёда 60-поғонада, Осиёда 6-чи, Марказий Осиёда 4-чи ўриндан жой олди.
Уч ҳатлаб сакрашда Шарифа Давронова 1214 очко тўплаб, жаҳон рейтингида 19-чи, аммо Осиё ва Марказий Осиёда биринчи рақамли спортчи сифатида қайд этилди.
Ядро улоқтиришда Малика Насриддинова 1090 очко билан дунёда 51-ўринда. Шу билан бирга, у Марказий Осиёда етакчи, Осиё бўйича саккизинчи ўринда турибди.
Бакрадзе Иман
Редактор