locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тожикистон кураш чемпионати – миллий саралаш ва юксак эътироф майдони

2026 йил 14–15 феврал кунлари Тожикистон Миллий Университети қошидаги Спорт мажмуасида кураш бўйича Тожикистон Республикаси чемпионати юқори савияда бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тожикистон кураш чемпионати – миллий саралаш ва юксак эътироф майдони
photo: Kurash Uzbekistan

2026 йил 14–15 феврал кунлари Тожикистон Миллий Университети қошидаги Спорт мажмуасида кураш бўйича Тожикистон Республикаси чемпионати юқори савияда бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ишлари ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари Шокирзода Муҳаммадтолиб, Тожикистон Кураш федерацияси раиси Абдумалик Орифов ҳамда бошқа расмий меҳмонлар иштирок этди.

Федерация Раиси Абдумалик Орифов чемпионатни юқори даражада ташкил этишга муносиб ҳисса қўшган ҳакамлар ҳайъати ва барча масъулларга самимий миннатдорлик изҳор этди. Мусобақанинг адолатли ва профессионал муҳитда ўтиши айнан уларнинг фидокорона меҳнати ва масъулияти самараси эканлигини эътироф этди.

Мазкур чемпионат мамлакатнинг энг кучли полвонларини аниқлаш баробарида, Японияда ўтказиладиган 2026 йилги Осиё ўйинларига саралаш босқичи сифатида алоҳида аҳамият касб этди. Икки кун давомида 200 нафардан ортиқ спортчи ўз маҳорат ва иродасини намоён этиб, ҳалол ва муросасиз кураш олиб борди.

Чемпионат доирасида спортни оммалаштириш ва ёш полвонларни қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун таниқли спортчи, Париж 2024 Олимпиада ўйинлари совриндори Темур Раҳимов ҳамда унинг устози Суҳроб Абдураҳмонов фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрди.

Тожикистонда ўтказилган ушбу миллий чемпионат нафақат саралаш баҳслари, балки кураш спорт турининг мамлакатдаги нуфузи ва оммавийлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган муҳим спорт воқеаси сифатида тарихда қолади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг