Тошкентдаги U19 жаҳон чемпионати: Ўзбекистонда тарихий мусобақа
Тошкентда волейбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. 24 июлдан 3 августгача бўлган муддатда пойтахтимиз 19 ёшгача бўлган йигитлар ўртасидаги нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.
Ўзбекистонда ушбу спорт тури бўйича илк марта ўтказиладиган чемпионатда жаҳоннинг 24 етакчи жамоаси иштирок этади. Учрашувлар “Юнусобод” спорт мажмуаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт университети залларида бўлиб ўтади.
«A» гуруҳида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичига чиқиш учун Белгия, Аргентина, Пуэрто-Рико, Туркия ва Покистонга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон жамоасининг гуруҳ босқичи тақвими:
1-тур: Ўзбекистон – Туркия (24 июл)
2-тур: Ўзбекистон – Покистон (25 июл)
3-тур: Ўзбекистон – Пуэрто-Рико (26 июл)
4-тур: Ўзбекистон – Аргентина (28 июл)
5-тур: Ўзбекистон – Белгия (29 июл)
Эслатма: Барча учрашувлар «Юнусобод» спорт мажмуасида соат 17:00 да бошланади.