Тошкентдаги халқаро йиғинда илк спарринг беллашувлари ўтказилди
Қўшма йиғин доирасида машғулотлар 20-апрелга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston taekvondo WT assotsiatsiyasi
Бугун пойтахтимизда жойлашган “Universal” спорт саройида таэквондо WT бўйича бир неча кун илгари старт олган саккизта терма жамоа иштирокидаги хорижий ўқув-машғулот йиғини доирасида синов спарринглари ташкил этилди.
Унда барча терма жамоалар, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Тунис, Грузия, Саудия Арабистони, Беларусь ва Иордания жамоалари аъзолари иштирок этди. Спарринглар давомида барча жамоалар мураббийлари спортчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олди.
Маълумот учун, қўшма йиғин доирасида машғулотлар 20-апрелга қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист