locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия терма жамоаларининг қўшма машғулоти ўтказилмоқда

Ҳар икки давлат терма жамоалари ушбу йиғин орқали олдинда турган мусобақаларга тайёргарлик кўришяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда Ўзбекистон ва Чехия терма жамоаларининг қўшма машғулоти ўтказилмоқда
photo: judouz

Маълумки, Ўзбекистон дзюдо федерацияси дунёнинг кўплаб давлатлари федерациялари билан кенг қамровдаги ҳамкорликни йўлга қўйган.

Хусусан, ана шундай келишув Чехия дзюдо федерацияси билан ҳам мавжуд. Шу кунларда пойтахтимизда икки мамлакат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Чехия катталар терма жамоалари қўшма машғулот ўтказяпти.

Кунига икки маҳалдан ўтказилаётган машғулотларда Европа ва Осиё дзюдоси уйғунлигини кўриш мумкин бўлади. Ҳар икки давлат терма жамоалари ушбу йиғин орқали олдинда турган мусобақаларга тайёргарлик кўришяпти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг