locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда ёш саблячилар ўртасида Марказий Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди

Мазкур мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда миллий терма жамоа захираcини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда ёш саблячилар ўртасида Марказий Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Тошкент шаҳрида 13 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қиличбозлик бўйича Марказий Осиё чемпионати доирасида сабля йўналишида яккалик баҳслар ўтказилди.

Мусобақада минтақанинг иқтидорли ёш қиличбозлари иштирок этиб, техник маҳорат, тезкорлик ва спорт интизомини намоён этдилар. Беллашувлар якунига кўра қуйидаги спортчилар совринли ўринларни эгаллади.

Ўғил болалар (32 нафар):
1. Максетов Диербек
2. Усмонов Асланбек
3. Ниёзов МуҳаммадРизо
3. Қайпанов Расул

Қизлар (36 нафар):
1. Абдужабарова Солиха
2. Мавленбергенова Перизат
3. Мирзаева Лола
3. Жиенгалиева Замано

Мазкур мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда миллий терма жамоа захираcини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ғолиб ва совриндор спортчиларни эришилган натижалар билан табриклаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда уларга янада юқори ютуқлар тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг